Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:02

Покистон терроризмни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатига қайта киритилиши мумкин


Хабар қилинишича, агар Покистон ўз ҳудудидаги жангариларга қарши чора кўрмаса, июнь ойида терроризмни молиялаштирувчи давлатлар рўйхатига киритилиши мумкин.

Reuters ҳамда India Today агентликлари Маблағларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳи (Financial Action Task Force, FATF) мамлакатни ўзининг «кулранг рўйхати»га киритишга қарор қилгани ҳақида хабар қилди.

Гуруҳ банклар ва глобал сармоячиларни ўзининг ушбу рўйхатга киритилган мамлакатларга қарз бермасликка чорлайди. Покистон 2012 йилдан 2015 йилгача мазкур рўйхатда бўлган.

АҚШ, Британия, Франция ҳамда Германия Исломобод терроризмга қарши етарлича курашмаётганини айтиб, FATFни Покистонни рўйхатга қайта киритишга чорлаб келади. Бошида Хитой, Туркия ва бошқа бир неча давлат бунга қарши чиққан, аммо кейинчалик фикрини ўзгартирган.

Матбуот хабарларига кўра, Покистонга июнь ойигача муддат берилади. Унгача вазият ўзгармаса, мамлакат рўйхатга қайта киритилади.

Ҳозирда рўйхатда Шимолий Корея, Эрон, Ироқ, Сурия, Яман ҳамда Эфиопия каби давлатлар бор.

XS
SM
MD
LG