Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 01:30

Гулистондаги бозорда яна ёнғин чиқди


2015 йил ноябрида Гулистон бозори ёнаётганини мобиль мухбирларимиз суратга олиб жўнатган эди.

Гулистон шаҳридаги Эски деҳқон бозорида 25 февраль куни эрта тонгда юз берган ёнғинда 5 дўкон ва 1 устахона ёниб кетди.

Би-би-Си радиосининг хабар беришича, ёнғин хавфсизлик бошқармасига тонгги 5:38 да бозор ёна бошлагини тўғрисида хабар келган ва ўт 06:21да ўчирилган.

2 заргарлик, 1 кийим, 1 та телефон аксесуарлар ва яна битта телефон эҳтиёт қисмлари билан савдо қилувчи жами 5 дўкон ва бир устахонадаги барча маҳсулотлар куйиб кул бўлган. Ёнғиннинг умумий майдони 70 квадрат метрни ташкил қилган.

Гулистон бозорларида бундан аввалги йилларда ҳам тез-тез ёнғин бўлгани кузатилган. Масалан, 2017 йил 5 августидаги ёнғинда 400 квадрат метрдан ошиқ майдондаги дўконларга шикаст етган.

Гулистон шаҳар деҳқон бозорида 2015 йилнинг 5 ноябридаги ёнғинда камида икки одам жароҳатланган ва ўндан ортиқ дўкон ёнган.

2015 йилнинг 22 июнида деҳқон бозорида юз берган ёнғинда 10дан ортиқ дўкон ёниб кул бўлган эди.

XS
SM
MD
LG