Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 16:25

Илмий жамоатчилик Мирзиёевдан Андрей Кубатин ишини ўз назоратига олишни сўради


Иллюстратив сурат.

Жаҳон илмий жамоатчилиги президент Шавкат Мирзиёевдан давлатга хиёнатда айбланиб 11 йилга қамалган олим Андрей Кубатин ишини ўз назоратига олишни илтимос қилди.

Podrobno.uz нашрининг 25 февраль куни ёзишича, мурожаатда олимлар Андрей Кубатиннинг қўлга олинишига хорижлик ҳамкасбларига ўзининг ноёб китоблар нусхасига эга бўлган шахсий архивини топширгани сабаб бўлгани эслатиб ўтилади. Кубатин Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган.

Олимларга кўра, ўз шахсий архивини хорижлик ҳамкасбларга тақдим этиш одатий халқаро тажриба ҳисобланади ҳамда Кубатиннинг давлатга ҳиёнат қилишда айбланишига сабаб бўла олмайди.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович, сиздан А.В. Кубатин ишига шахсан эътибор қаратишингизни ва Кубатин ишини олиб борган барча органлар ва инстанциялар ишини шахсий назоратингизга олишингизни илтимос қиламиз”, дейилади очиқ хатда.

Мурожаатни АҚШ, Россия, Туркия, Қозоғистон, Британия, Германия, Украина, Болгария каби давлатлардан бўлган 50 нафар таниқли олим имзолаган

Андрей Кубатин 2017 йил 1 декабрида суд ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

XS
SM
MD
LG