Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2020, Тошкент вақти: 06:59

«Ўзбектелеком»га янги бош директор тайинланди


«Ўзбектелеком» АК матбуот хизматининг хабар қилишича, Фарҳод Рўзиев «Ўзбектелеком»нинг бош директори лавозимига тайинланди.

Рўзиев 2017 йил февралидан буён шу лавозимда ишлаган Шуҳрат Қодировнинг ўрнини эгаллади.

Фарҳод Рўзиев 1979 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини битирган.

Рўзиев «Ўзбектелеком»га ишга келишдан олдин Sarkor Telecom интернет-провайдери директори (2000-2007 йиллар) ва Winncom Technologies’нинг Қозоғистон, Украина ҳамда Марказий Осиёдаги ваколатхоналарида ишлаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG