Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 21:05

Бобомурод Абдуллаев устидан суднинг 5 март куни бошланиши кутилмоқда


Журналист Бобомурод Абдуллаев

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан маҳкама жараëни 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бошланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов хабар тарқатди.

Айтилишича¸ Бобомурод Абдуллаевни судда адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилади.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланаëтган бу шахслар ҳозирда МХХнинг собиқ “Гвардейская” кўчасида жойлашган Тергов бошқармаси ҳибсхонасида сақланмоқда¸ дейилади гуруҳ тарқатган хабарномада.

Ҳуқуқ фаоли¸ тергов давомида гумонланувчиларга қийноқ қўлланилганини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG