Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:49

Қозоғистонда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилди


Ақтўбў вилояти Қозоғистон харитасида.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағдарилиши натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ватанларига қайтарилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси қозоқ расмийлари билан ҳамкорликда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчига ватанига қайтиш учун кўмак кўрсатди.

Автоҳалокатда жабрланган 7 нафар фуқаро Хромтау шаҳрининг марказий касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланмоқда.

26 февраль куни “Самара-Чимкент” йўлининг Ақтўбў вилоятидан ўтувчи қисмида “Краснодар-Чимкент” йўналиши бўйича 25 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган Mercedes автобуси ағдарилиб кетган эди.

Бундан аввалроқ 18 январь куни “Самара-Чимкент” автойўлининг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетганди.

XS
SM
MD
LG