Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 23:36

Мирзиëев билан Душанбега Шерали Жўраев¸ Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмоновалар ҳам боради


Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраев шоир Омон Матжон билан.

Ӯзбекистондаги таниқли қӯшиқчиси ва “Ялла” ансамбли раҳбари Фаррух Зокиров мамлакатнинг машҳур санъаткорлари бирга Душанбега келишини айтди.

Ушбу концерт келгуси ойнинг бириничи яримида, Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи чоғида бӯлиб ӯтиши кутилмоқда.

Фаррух Зокировнинг Озодликка айтишича, Душанбедаги маданий дастурда Шерали Жӯраев, Юлдуз Усмонова каби машҳур ӯзбек санъаткорлари ҳам иштирок этади.

- Биз, санъаткорлар икки қӯшни давлат ӯртасидаги муносибатларнинг янада яхшиланишида ӯз ҳиссамизни қӯшишдан фахрланамиз. Ахир санъаткорларни “тинчлик даракчиси” (вестник мира) дейишади. Бошқа томондан мен Душанбени жуда соғиндим. Олдин Тожикистонда концертларда иштирок этардим. Тожикистон Халқ артисти унвонини олганман¸ деди Фаррух Зокиров.

Ушбу концертнинг Душанбедаги энг катта концерт қасри -“Кохи Борбад”да бӯлиб ӯтиши ва ўзбек-тожик санъаткорларининг қӯшма концертида президент Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмоннинг иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG