Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 00:24

ECA International: Тошкент романтик учрашув учун энг арзон шаҳар


Қароргоҳи Британия пойтахти Лондонда жойлашган ECA International консалтинг агентлиги Тошкентни романтик учрашув ўтказиш учун энг арзон шаҳар деб эълон қилди.

Агентлик февраль ойида жаҳондаги 26та йирик шаҳарда романтик учрашув учун қанча пул сарфланишини ҳисоб-китоб қилган. Тадқиқот муаллифлари романтик учрашувга сарфланадиган маблағни кино учун 2 та билет, ресторанда кечки овқат, барда иккита коктейл ва таксига қанча ҳаражат қилинишидан келиб чиқиб ҳисоблаган.

Тошкент романтик учрашув учун энг арзон шаҳар бўлиб, бу ерда таксига 2 доллар, кинога 2та билет учун 7 доллар, ресторанга 34 доллар ва коктейл учун 7 доллар, жами 50 доллар сарфланади.

Учрашув арзонлиги бўйича кейинги ўринда 69 доллар сарфланадиган Кейптаун ва 75 доллар сарфланадиган Қоҳира жойлашган.

Ҳисоботда айтилишича, Женева романтик учрашув учун энг қиммат шаҳар ҳисобланади ва бу ерда учрашув учун ўртача 295 доллар сарфланади. Женевада кинога 2та чипта 41 доллар, ресторан 175 доллар, 2та коктейл 34 доллар, такси 45 доллар туради.

Ослода бир романтик учрашув 262, Нью-Йоркда 225, Сиднейда 217 ва Лондонда 205 долларга тушади.

XS
SM
MD
LG