Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2018, Тошкент вақти: 10:59

1 март куни ўтказилган матбуот брифингида Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониëр Тошхўжаев Ўзбекистонда 1990-йиллар охиридан буён йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинаётган «Тозалаш-антитеррор» операцияси тўхтатилганини билдирди.

Бу операция давомида йиллардан бери Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамлар арафасида пойтахтда фуқаролар паспортини текшириш¸ тунги соат 10 дан кейин юрганларни милиция бўлинмаларига олиб кетиш¸ пропискаси йўқларни 15 суткагача ҳибсга олиш ва жарима солиш каби маъмурий чоралар кўрилар эди.

Тошхўжаевга кўра¸ президентнинг 14 февраль кунги қарори асосида эндиликда Тошкентда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашнинг сифат жиҳатдан янги тизимларини жорий этишга қаратилган "Хавфсиз ҳудуд" комплекс тадбирлари амалга оширилади.

Бу тадбирлардан мақсад¸ Тошкент милицияси раҳбарига кўра¸ пойтахтда пропискасиз юрганларни дарров расмийлаштириб¸ жазога тортиш эмас¸ балки уларни пропискага қўйишга ëрдамлашиш¸ ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўлади.

XS
SM
MD
LG