Линклар

Шошилинч хабар
01 апрел 2026, Тошкент вақти: 17:11

Қозоғистондаги йўл ҳодисасида ҳалок бўлганларнинг жасадлари Хоразмга олиб келинди

KAZAKHSTAN -- A view shows a burning bus on a route used by migrant workers heading to Russia, in the Aqtobe region, January 18, 2018
KAZAKHSTAN -- A view shows a burning bus on a route used by migrant workers heading to Russia, in the Aqtobe region, January 18, 2018

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонликнинг жасади махсус учоқда Хоразмга олиб келинди

Халок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан.

Расулбек Қўзибоевич Аллаяров. 1981 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани.

Зокир Қуронбоевич Душамов. 1977 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чукли қишлоғи.

Шерзод Сапарбоевич Раҳимов. 1980 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Шовто тумани, Гулистон шаҳарчаси.

Бегназаров Мардонбек Хушнуд ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзил: Хоразм вилояти, Боғот тумани, Найман қишлоғи.

Ғайрат Рўзматович Мадаминов. 1985 йилда туғилган. Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Гурлан шаҳарчаси.

Болтаев Маҳмуджон Сабуржон ўғли. 1995 йилда туғилган. Манзили: Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғи.

1 март куни Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида Lada Largus автомобили ва Shacman юк машинаси тўқнашиб, енгил автомобил ёниб кетди.

Ўзбекистон ҳукумати ватандошлари жасадларини келтириш учун махсус учоқ юборган.

This item is part of
XS
SM
MD
LG