Линклар

Шошилинч хабар
24 июн 2018, Тошкент вақти: 17:40

Украина пойтахти Киевда полиция парламент биноси олдида чодир тикиб, норозилик намойиши ўтказаётганларга қарши рейд ўтказди.

Полиция матбуот хизматининг билдиришича, 3 март кунги рейд чоғида намойишчилар ва полиция ўртасида тўкнашув рўй берган. Шундан сўнг полиция 50 одамни ҳибсга олган.

Ҳибсга олиш пайти рўй берган тўқнашувда олти намойишчи ва тўрт полициячи жароҳатланган.

Полициянинг билдиришича, намойишчилар уларга тош ва молотов коктейли ирғитган.

Намойишчилар ҳукуматдан коррупцияга қарши жиддийроқ курашиш, жумладан коррупцияга қарши суд ташкил этиш талаби билан ўтган йил октябр ойидан бери намойиш ўтказаётганди.

XS
SM
MD
LG