Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 19:22

Россияга 44 тонна нос олиб киришда айбланган ўзбекистонлик 1 йилга қамалди


Россияга 44 тонна носни яширинча олиб киришга уринишда айбланган ўзбекистонлик 1 йилга қамалди.

Оренбург прокуратураси сайтида маълум қилинишича, Ўзбекистон ватандоши 2016 йилнинг июль ойида бир неча шахс билан келишиб, Россияга 44 тонна носни олиб киришга уринган кезда ушланган.

Хабарда айтилишича, Оренбург области, Оқбулоқ прокуратураси бу шахсни Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 30, 238-моддалари асосида мамлакатда тақиқланган маҳсулотни олиб киришда айблаган, суд айбловни тасдиқлаган.

Бу шахс 1 йил муддатга қамоқдан ташқари, 100 минг рубль миқдорида жаримага ҳам тортилди.

XS
SM
MD
LG