Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:49

Қашқадарё вилоятида чақалоқни 3 миллион сўмга сотаётган 2 аёл қўлга олинди


Иллюстратив сурат.

Қашқадарё вилоятида бир ҳафталик чақалоқни сотишга ҳаракат қилган 2 нафар аёл қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида 6 март куни билдирилишича, 4 март куни таҳминан соат 10:30да Қарши тумани Дашт маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган М.А., ва 1999 йилда туғилган З.М., Нишон тумани Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қариндошлари Н.Книнг 25 февралда туғилган чақалоғини 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.

Улар чақалоқни сотиш учун Қуйи Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинидаги чойхонада чақалоқни сотиб олмоқчи бўлган С.Б,, билан учрашиб, 3 миллион сўмни олаётган пайтларида ушланган.

2017 йилда Ўзбекистонда бола сотиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилларга қараганда 1,2 фоизга кўпайгани хабар қилинган эди.

Ўшанда ички ишлар вазирлиги расмийси Ў. Муродов чақалоқлар савдоси уюшган жиноятчилар томонидан эмас, барча ҳолатларда якка шахслар томонидан амалга оширилаётгани тўғрисида билдирган эди.

"Аксар ҳолларда аёллар ўз чақалоқларини бефарзанд оилаларга сотмоқда. Шунингдек, ҳозирга қадар чақалоқни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш ҳолати аниқланмаган. Бундан жиноятлар фақат мамлакат ичида содир этилмоқда", дейилади ўша хабарда..

XS
SM
MD
LG