Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:51

ИИВ ноқонуний қуролларни аниқлаш бўйича 10 кунлик махсус тадбир ўтказмоқда


Жорий йил 5 мартдан бошлаб 15 мартгача республика миқёсида қурол-яроғ ва хавфли моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олишга қаратилган махсус тадбир ўтказилади. Бу ҳақда ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига таянган ҳолда “Кун уз” нашри хабар берди.

Маълумотда айтилишича, тадбир доирасида тегишли рухсатномасиз қуролга, ўқ-дорига, портлатиш мосламалари ва қурилмаларига эга бўлганлар ўз ихтиёрлари билан бу нарсаларни топширсалар, жавобгарликдан озод қилинадилар.

Йиллардан бери Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамлар арафасида милийия томонидан турли махсус тадбирларни ўтказиш анъанага айланган. Жумладан, пойтахт Тошкентда фуқаролар паспортини текшириш¸ тунги соат 10 дан кейин юрганларни милиция бўлинмаларига олиб кетиш¸ пропискаси йўқларни 15 суткагача ҳибсга олиш ва жарима солиш каби маъмурий чоралардан иборат “Тозалаш-антитеррор” амалиёти ўтказилиб келинар эди.

1 март куни ўтказилган матбуот брифингида Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониëр Тошхўжаев Ўзбекистонда 1990-йиллар охиридан буён йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинаётган «Тозалаш-антитеррор» операцияси тўхтатилганини билдирди.

Бу амалиёт ўрнига эндиликда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашнинг сифат жиҳатдан янги тизимларини жорий этишга қаратилган "Хавфсиз ҳудуд" комплекс тадбирлари амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG