Линклар

Шошилинч хабар
23 июн 2018, Тошкент вақти: 00:01

Президент транспорт тизимини ислоҳ қилишга оид қарор чиқарди


Аксар ўзбек муҳожирлари Россияга асосан Қозоғистоннинг арзон¸ эски автобусларида қатнайди.

6 март куни президент Шавкат Мирзиëевнинг “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Автотранспорт хизматлари соҳасидаги мавжуд имкон ва заҳиралардан тўлиқ фойдаланишга йўл очиш мақсадида қабул қилинган бу қарорга мувофиқ¸ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё транспорти соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича ваколати Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилди ва агентлик номи “Ўзавтотранс” деб қайта номланди.

Қарорга мувофиқ¸ автотранспорт хизматларини ташкил этишдан то автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш ва нарх-навони белгилаш ваколатига қадар “Ўзавтотранс” агентлигига берилди.

Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистондан техник жиҳатдан носоз бўлган автобусда Россияга йўл олган 52 нафар ўзбек муҳожири ëниб кетганидан сўнг Ўзбекистон транспорт соҳасини жиддий ислоҳ қилиш масаласи кун тартибига тушди.

Ўзбекистонда давлат монополиясида бўлган темир йўл ва ҳаво йўллари билетлари қимматлиги боис юз минглаб ўзбекистонлик муҳожир Россиягача бўлган бир неча минг километрлик масофани асосан Қозоғистоннинг техник жиҳатдан носоз¸ эски автобусларида босиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG