Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 12:35

Навоий ва Карманада электростанция қураётган 40 ишчи овқатдан заҳарланди


Навоий вилоятида 40 нафар одам овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда 7 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Маълумотда айтилишича, 6 март куни Навоий вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 13 нафар, Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига 27 нафар бемор "овқатдан заҳарланиш" ташхиси билан ётқизилди.

Овқатдан заҳарланганларнинг барчаси Кармана туманидаги янги электростанция қурилишида ишлаётган "Calik Enerji" ширкати ишчилари бўлган. Улар “Whitehouse Investments" LTD ошхонасида тушлик қилганларидан бир неча соат ўтиб, заҳарланиш аломатларини ҳис қила бошлаганлар.

Хабарда айтилишича, 7 март куни Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасидаги беморлардан 12 нафарига, Кармана туман касалхонасидаги беморлардан 10 нафарига аҳволи қониқарли бўлгани ортидан уйларига жавоб берилди. Ҳозирда Навоий ва Кармана касалхонасида жами 18 одам даволанишда давом этмоқда.

“Ҳозирда “Whitehouse Investments" LTD ошхонасида тушлик вақтида ишчиларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва улардан тайёрланган таомлардан, ташқи муҳит объектларидан ҳамда беморлардан биологик намуналар олиниб, лабораторияда таҳлили учун вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг лабораториясига топширилди”, дейилади расмий билдирувда.

Ўзбекистонда овқатдан оммавий тарзда заҳарланиш ҳолати авваллари ҳам кузатилган. Масалан, 2017 йилнинг сентябрида Бухоро вилояти Ромитан туманида 166 нафар фуқаро тўйхонада овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилганди.

XS
SM
MD
LG