Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:15

Британия полицияси собиқ жосус нерв гази билан заҳарланганини аниқлади


Сергей Скрипаль 2006 йилда Москвада судланиб, 13 йилга қамалган эди.

Британия полицияси собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи асабни фалаж қилувчи модда билан заҳарлангани аниқланганини маълум қилди.

- Шундай қилиб бу воқеани асабни фалажловчи модда восидасида одам ўлдиришга қасд қилиш деб аташ мумкин. Бу икки одам касалхонада оғир аҳволда қолмоқда. Бахтга қарши, бу иш билан ишуғулланган бир полициячи ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилди,- деди Лондон полицияси комиссари ёрдамчиси Марк Роули.

Аввалроқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Лондон Сергей Скрипалнинг заҳарланишига Москва алоқадорлиги аниқланса, қатъий жавоб қайтаришга тайёр, деб баёнот берган эди.

Россия Разведка бош бошқармаси собиқ полковниги бўлган 66 ёшдаги Скрипаль ва унинг 33 ёшдаги қизи 4 март куни Солсбери савдо маркази олдида беҳуш ҳолатда топилган эди. Касалхонада улар кучли синтетик модда билан заҳарлангани аниқланган. Скрипаль иши билан шуғуланаётган икки нафар полициячида эса енгил заҳарланиш аломатлари кузатилгани хабар қилинганди.

Скрипаль заҳарланишидан бир неча кун олдин полицияни ўз ҳаётига таҳдид мавжудлигидан огоҳлантирган эди.

2004 йилнинг декабрида Скрипаль Британия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб қўлга олинган ва 2006 йил августида суд ҳукми билан 13 йилга қамалган эди. 2010 йилда у авф этилган, кейинроқ АҚШда қўлга олинган Россия разведкаси ходимларига алмаштирилган.

XS
SM
MD
LG