Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 13:49

АҚШ Шимолий Кореяга янги санкцияларни жорий этди


Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг катта ўғли Ким Чен Нам.

Қўшма Штатлар Шимолий Кореяга мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам ўлдирилгани муносабати билан янги санкцияларни жорий этди.

Reuters агентлигининг Давлат департаментига таяниб 7 март куни хабар беришича, янги санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қарор 22 февралда қабул қилинган. Хабарда янги санкцияларда қандай чекловлар назарда тутилгани маълум қилинмаган.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт Вашингтон Ким Чен Намнинг ўлдирилишига Шимолий Корея ҳукумати алоқадор деган хулосага келганини билдирган эди. АҚШда мавжуд маълумотларга қараганда, Ким Чен Нам VX кимёвий моддаси билан заҳарланиб ўлдирилган.

Ким Чен Нам ўтган йилнинг 14 февралида Куала-Лумпур аэропортида ўлдириб кетилган эди. Уни ўлдириш учун юзига тезликда таъсир қилувчи заҳар билан намланган дастрўмолни ёпишган.

Ким Чен Нам Шимолий Кореянинг собиқ раҳбари Ким Чен Ирнинг катта ўғли эди. У сўнгги пайтларда хорижда яшаган ва Шимолий Корея ҳукуматини танқид қилиб келаётганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан Шимолий Кореяга нисбатан янги санкцияларнинг жорий этилишини ноқонуний, деб ҳисобламоқда.

- Янги санкциялар Корея ярим ороли ва Шимолий Корея атрофидаги вазиятга боғлиқ ҳолда мавжуд санкцияларга қўшимча сифатида жорий этилган бўлса-да, улар БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинмаган ва Хавфсизлик кенгашини четлаб ўтиб амалга киритилган. Бизнинг нуқтаи назаримизча, бундай йўл билан жорий этилган санкциялар ноқонунийдир, -деди Россия ташқи ишлар вазири расмий вакили Мария Захарова.

XS
SM
MD
LG