Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:32

Банк тизимни либераллаштириш чоралари муҳокамага қўйилди


Ўзбекистон Марказий банки биноси.
Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Вазирлар Маҳкамасининг 7 март куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси сайтида эълон қилинган “Банк хизматларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида банк тизимини либераллаштириш назарда тутилмоқда. Мазкур қарор 31 март куни кучга кириши режалаштирилган.

Қарор лойиҳасида бундан буён банк хизматлари фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланмоқда. Бу меъёр Марказий банк тўғрисидаги қонунга ҳам киритилиши кутилаётир.

Қарорнинг 3-бандида 2018 йилнинг 1 июлигача барча тижорат банклари барча мижозларни ҳеч қандай рухсатномасиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз банк хизматлари амалга ошириладиган бино ва залларига кириши учун шароит яратиши шарт.

Ҳозирги кунда амал қилаётган тартиб-қоидага кўра, мижозлар банкка кириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши ёки белгиланган тартибда рухсатнома олишлари талаб этилади.

Бундан ташқари банклар кредит олиш учун берилган аризаларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш жараёни юзасидан қадамба қадам шаффоф маълумот бериш мажбуриятига эга бўлади.

Қарорга асосан тижорат банкларининг филиалларига Бош банк рухсатисиз кредит ажратиш ваколати ҳам берилади. Бугунги кунда филиаллар Бош банк рухсатисиз кредит ажратишни маъқуллаш бўйича чекланган ваколатга эга.

Бундан ташқари кредит ташкилотларига қарздорликнинг ярми суммасидан кўп бўлган миқдорда фоиз, жарима ва пеня ҳисоблаш тақиқланади. Жисмоний шахслар ва кичик бизнес субъектларидан кредит буюртмаларини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисоб-варақларини юритганлик, кредит ажратганлик каби йўналишларда комиссиялар ундирилиши тўхтатилади

“2018 йил 1 апрелдан бошлаб халқаро пластик карталардан Ўзбекистон ҳудудида нақд валюта ечиш, хусусан, конверсион карталар қолдиқларини валюта омонатларига ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинади. Шунингдек, энди конверсион карталарга валюта олиш ёки ундаги қолдиқлардан масофадан туриб фойдаланишнинг кенг имкониятлари яратилади”, дейилади қарор лойиҳасига берилган шарҳда.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб тижорат банклари автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари тизимини яратади. Бу мақсадда республика ҳудудида, қарорга қилинган 1-иловага мувофиқ, 1054та банкомат ўрнатилиши назарда тутилмоқда.

XS
SM
MD
LG