Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:41

Президент маъмурияти Самарқандда ўқитувчини юк машина уриб кетиши ҳодисасини ўрганмоқда


Каттақўрғон туманида бюджет ташкилоти ишчилари автомагирстрал йўл тўсиқларини оқлаяпти
Каттақўрғон туманида бюджет ташкилоти ишчилари автомагирстрал йўл тўсиқларини оқлаяпти

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида президент келиши сабабли кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Енекеевани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетгани ҳодисаси ўрганилишини билдирди.

Алламжонов 17 март куни бу ҳақда шундай изоҳ берди.

"Бўлиб ўтган ҳодиса албатта жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозирда ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман", — дейилади Комил Алламжоновнинг баёнотида.

Озодлик 2018 йил 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида магистрал йўлни тозалаш ишларига жалб этилган тумандаги 42-ўрта мактаб ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Еникеева йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.

Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафар қилмоқда.

Ўзининг "Facebook"даги саҳифасида Алламжонов Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ҳақида шундай ёзади: "Ҳар бир масаланинг ичига кириш, топшириқлар бериб, унинг ижросини назорат қилиш – Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос иш услуби. Президентимиз ўтган йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларига бориб, қўшимча имкониятларни ишга солиш бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берган эди. Бу йил яна шу ҳудудларга сафар қилиб, топшириқлар қандай бажарилганини кўздан кечираяпти. "Мен нимага жойларда ўзим юрибман, ҳамма масалалар билан ўзим шуғулланяпман? Чунки иқтисодиётимизни тўғрилаб олишимиз керак, одамларни иш билан таъминлашимиз, оилаларга даромад манбаи яратиб беришимиз керак", деган эди Шавкат Мирзиёев шундай сафарларнинг бирида. Давлатимиз раҳбари бугун Самарқандга етиб келди. Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи куни асосан туманларда бўлиб, кечга яқин вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказади", - деб ёзди.

XS
SM
MD
LG