Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:52

Тошкентда ҳамшаҳрининг 50 000 долларини олиб, қайтармай қўйган шахс ушланди


20 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида хусусий тадбиркор, 1983 йилда туғилган Содиқ Муҳаммад ушланди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Содиқ Муҳаммад 2014 йил 15 апрель куни хусусий тадбиркор, И.Алимовнинг 50.000 АҚШ долларини олиб, қайтариб бермай қўйган.

С. Муҳаммад бу пулга Хитойдан тиббий билак узуклар ва сув фильтрлари олиб келишни ваъда қилган, лекин на товарларни олиб келган, на пулни қайтарган.

"Кўрилган чоралар натижасида Содиқ Муҳаммад ушланган", деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

XS
SM
MD
LG