Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Назарбоев Наврўз куни Самарқандга келиб кетди


Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳрида. 2018 йил, 21 март. Сурат Ўзбекистон Президенти расмий сайтидан олинди.
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан Самарқанд шаҳрида. 2018 йил, 21 март. Сурат Ўзбекистон Президенти расмий сайтидан олинди.

21 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаш мақсадида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Президенти расмий сайтига кўра, қўшни давлат раҳбарини президент Мирзиёев кутиб олди.

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлди.

"Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан ёнма-ён яшаган, яхши кунларда ҳам, қийинчилик дамларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бундай дўстлик ва аҳиллик бугунги кунда халқларимиз ўртасидаги алоқаларга мустаҳкам асос бўлмоқда. Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Мамлакатларимиз вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасидаги алоқалар фаоллашди. Транспорт йўлаклари очилиб, темир йўл ва автобус қатновлари йўлга қўйилди", дейилган хабарда.

2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили, деб эълон қилинган.

Айтилишича, президентлар минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги самимий муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамланиб бораётганини қайд этиб, чегаралардаги енгилликлар икки мамлакат халқларининг ўзаро борди-келдиси учун кенг йўл ва имкониятлар очгани, бунда энг катта мақсад бўлган халқларимиз розилигига эришилганини таъкидлаган

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юқори баҳоланди, уни янада ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Биринчи Президент қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Қуръон тиловат қилинди.

Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

Шу билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

XS
SM
MD
LG