Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:15

Сўхликлар сув очгани борган қирғизистонлик билан муштлашгани айтилмоқда


Калтакланган қирғизистонлик ҳимоясига Сўх билан чегарадош ҳудудга йиғилган одамлар.
Калтакланган қирғизистонлик ҳимоясига Сўх билан чегарадош ҳудудга йиғилган одамлар.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Сувбоши қишлоқ ҳукумати ва Ўзбекистоннинг Сўх тумани Шарҳобод қишлоғи чегарадош бўлган ҳудудда қирғиз фуқаросини калтаклаган ўзбекистонликлар қўлга олинди.

Сўхликлар сув очгани борган қирғизистонлик билан муштлашгани айтилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:57 0:00

Сувбоши қишлоқ ҳукумати раиси Кудайберди Кўзуевнинг Озодлик радиосига билдиришича, қишлоқ ҳукумати таркибига кирувчи Бўзадир, Қоратўқай ва Ширеч овулларига насос станциясидан сув очиш учун Сўх тумани ҳудудига ўтган хизматчига Шарҳобод қишлоғи аҳолиси оғир тан жароҳатлари етказган.

- Воқеа 10 апрелда бўлиб ўтган. Сўх анклавининг Шарҳобод қишлоғига сув очиш учун борган хизматчимизни шарҳободликдар қаттиқ калтаклаган. Ҳозир калтакланган хизматчимиз Боткен вилоят касалхонасида ётибди, -деди Кудайберди Кўзуев

Қишлоқ ҳукумати раисининг айтишича, “Ширеч” насос станцияси жойлашган ер Қирғизистонга қарашли бўлса-да, Сўх анклавининг ичкарисида жойлашган.

Сўнгги хабарларга қараганда, воқеа жойида ҳар икки томондан йиғилган оломон тўпланиб турибди, лекин вазият Ўзбекистон ва Қирғизистон милицияси ходимлари, чегарачилар томонидан назорат қилинмоқда.

Боткен тумани ва Сўх тумани ҳокимлари бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилиш учун 11 апрелда учрашишган.

Сўх тумани прокурори Жаҳонгир Фозилов воқеадан норози бўлиб чегарада тўпланган қирғизистонликларга қирғиз фуқаросини калтаклаганликда гумонланган 4 нафар сўхлик қўлга олингани ва уларга нисбатан тергов бошланганини айтди.

Ўзбекистоннинг Сўх анклави билан чегарадош бўлган Қирғизистоннинг Бўзадир, Қоратўқўй, Ширеш қишлоқларига сув Ўзбекистоннигн Шарҳобод қишлоғи орқали келади.

2017 йилнинг январида бу қишлоқлар аҳолиси Шарҳобод қишлоғи яшовчилари билан муросага келгани ва 20 йилдан бери ташландиқ бўлиб ётган канални ҳашар йўли билан тозалаб, 20 йиллик сув танқислигига барҳам берганлари ҳақида Озодлик радиоси хабар қилган эди.

Сўх ва Боткен тумани аҳолиси ўртасида бунга қадар ҳам бир неча йиллар мобайнида “сув уруш”лари бўлиб келган.

Масалан, Ўзбекистоннинг Чашма ва Қирғизистоннинг Бирлик қишлоқлари ўртасидаги сув жанжали уч йил давом этган.

XS
SM
MD
LG