Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2018, Тошкент вақти: 21:39

Ўзбекистонда Россиянинг «Первий Канал»и билан биргаликда телеканал ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Ушбу телеканал россиялик режиссёрларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильм ҳамда дастурлар тайёрлашга хизмат қилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, 16 апрель куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волинни қабул қилган. Учрашувда Россия Федерацияси президентининг Ишлар бошқармаси ҳамда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек Россиянинг «Россия Сегодня», «Первий Канал», «Россия24» телеканаллари вакиллари иштирок этган.

XS
SM
MD
LG