Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

Ички ишлар вазирлиги аҳолини биометрик паспорт олиш муддати тугаётганидан огоҳлантирди


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси вазирлик расмий сайти орқали нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланганини эслатди.

"Биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари мумкин", дейилган баёнотда.

Айтилишича, шу кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб кела олмайдиган фуқаролар учун мобил қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд.

"Фуқаролар диққатига эслатиб ўтмоқчимизки, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади. Шу сабабли биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришларини сўраймиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси баёнотида.

XS
SM
MD
LG