Линклар

Шошилинч хабар
24 May 2026, Тошкент вақти: 09:05

ИИВ Ўзбекистонда автомобил рақамлари алмаштирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда автомобил рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилиши ҳақида аввал тарқалган хабарларни рад этди.

Вазирликнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси 21 апрел куниги баёнотида ҳозирги кунда амалда бўлган автомототранспорт воситалари учун миллий давлат рақами белгиларининг халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлиги таъкидланган.

"Республика ҳудудида транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизимини яратиш ва бу соҳага ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш бўйича босқичма-босқич иш олиб борилмоқда, лекин ҳозирги давлат рақамлари халқаро стандартларга мос келиши сабаб уларни ўзгартиришга зарурат йўқ", — деди ЙҲХББнинг мулозими Озодлик билан суҳбатда.

Бир кун аввал Ўзбекистондаги бир қанча нашрлар шу йил ўрталаридан автомобилларнинг давлат рақамлари ўзгартирилиши режаланаётгани ҳақида хабар берган эди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG