Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:57

Бухорода "сохта ДХХчи"лар ёғ-мой заводи раҳбарини ярим миллион долларга чув туширишган


Бухорода ўзларини Давлат Хавфсизлик Хизматининг республика идораси (аввалги Миллий Хавфсизлик Хизмати) ходимлари деб таништирган 3 шахс Когон ёғ-мой заводи собиқ раҳбаридан ярим миллион АҚШ долларини олиб Россияга қочиб кетганлар.

Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бухоролик ва самарқандлик бўлган беш шахсга нисбатан жиноят кодексининг товламачилик банди бўйича жиноят иши очилган..

Уларнинг уч нафари Россия ҳудудида, икки нафари Ўзбекистонда ушланган.

Бухоро ИИБсига кўра, соҳта ДХХ ходимлари ёғ-мой заводининг собиқ раҳбарини ҳибсга олиш учун келганликларини айтишган.

Ишни ёпти қилиш учун 1 миллион АҚШ долларини талаб қилганлар.

Нафақахўр собиқ завод раҳбари сохта ДХХчиларни 500 минг долларга кўндирган ва бироз вақтдан кейин шунча пулни берган.

Ўзбекистонда оддий фуқароларнинг милция кийимини кийиб олиб ёки МХХданман, деб товламачилик қилиши олдин ҳам кузатилган.

Март ойида Самарқанд шаҳрида майор унвонидаги милиция кийимини кийиб, одамларни чув туширган сохта милиционер қўлга олинган эди.

Кузатувчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ваколатлари юқорилиги, милиция кийимида одамлардан пул ундириш осонлиги сабаб одамлар бу каби жиноятларга қўл уришларини айтишади.

XS
SM
MD
LG