Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:11

Б.Абдуллаев ва бошқалар иши: "Усмон Ҳақназаров" мақолалари такроран экспертиза қилинадиган бўлди


Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида гумонланаётганлар иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.
Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида гумонланаётганлар иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг шериклари сифатида гумонланаётган судланувчилар устидан олиб борилаётган суд жараёнининг 23 апрель кунги мажлисида судья адвокат Майоровнинг илтимосини ҳам қаноатлантирди.

Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, судланувчи Абдуллаевни ҳимоя қилаётган адвокат Майоров тергов-суриштирув даврида тайёрланган суд-экспертиза хулосасини қайта тайёрлаш бўйича судга илтимоснома тақдим этган.

Судланувчи Абдуллаевнинг фикрича, суд ишини кўриб чиқишда юритилаётган ҳужжатлар жилдидаги мақолалар мазмунан ўзгартирилган, уларнинг барчаси «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида мақолаларни ёзган Бобомурод Абдуллаев қаламига мансуб эмас. Шу туфайли суд экспертизасини қайта тайинлаш ўта муҳим вазифа саналади.

Маълумот учун, судья Зафар Нурматов суд экспертизасини қайта тайинлашни қаноатлантириб, муаллифликни аниқлаш, сиёсий моҳиятини таҳлил қилиш ва лингвистик текширув ўтказилиши учун мутахассислар, жумладан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ходимлари ҳам жалб этилишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси Б.Қобилов суд иши жилдидаги ҳужжатларга тикилган мақолаларга ўзгартириш киритилмаганини намойишкорона исботлаб, «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтида эълон қилинган мақолалар бироз муддатдан сўнг таҳрир қилинганини айтганди. Яъни жилдга тикилган мақола нусxаси сайтда эълон қилинган мақоладан фарқланаётганди. Ахборот хавфсизлиги соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассис Ж.Қаландаров ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, сайтдаги мақоланинг асл ҳолатини тиклашга муваффақ бўлди.

Судланувчи Бобомурод Абдуллаев эса бу турдаги ўзгаришларга унинг алоқаси йўқлиги, етти ойдан буён ҳибсда сақланаётганини маълум қилганди. Шунга қарамай, Бобомурод Абдуллаев сайтларда «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси билан эълон қилинган барча мақолалар унга тегишли эмаслигини қайта-қайта такрорламоқда.

Эндиликда барчаси суд экспертизаси якунига етгач маълум бўлади. Кейинги суд мажлиси 2018 йил 25 апрел куни ўтказилиши хабар қилинди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев бошқаларни озод этишни талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG