Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:15

Москвада Telegram мессенжерини қўлловчи минглаб киши митингга йиғилди


Митинг Telegram расми – қоғоз самолётлар учириш билан якунланди. Москва, 2018, 30 апрель
Митинг Telegram расми – қоғоз самолётлар учириш билан якунланди. Москва, 2018, 30 апрель

Москвада Telegram мессенжерини қўллаш учун уюштирилган митингга 10 мингдан зиёд киши қатнашди.

Бу ҳақда Сахаров проспектида уюштирилган митинг уюштирувчилари хабар қилди.

Митингда сўзга чиққанлар Telegram фаолиятини тақиқлаётган ҳукуматни қоралади. Акция давомида “Россия эркин бўлади!” ва “Йўқолсин подшоҳ!” каби сиёсий чақириқлар ҳам янгради.

Россия Либертариан партияси уюштирган митингни Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров қувватлади. У мазкур акцияни мислсиз деб баҳолаб, унинг иштирокчилари билан битта мамлакатда туғилганидан фахрланиши тўғрисида баёнот берди.

Митинг Telegram расми – қоғоз самолётлар учириш билан якунланди.

Telegram тармоғи Россияда 16 апрелдан буён блоклаб қўйилган. Бунга Дуровнинг фойдаланувчиларга тегишли бўлган шахсий маълумотларни Федерал Хавфсизлик хизматига беришни рад қилгани сабаб бўлган.

Роскомнадзор ташкилоти App Store и Google Play дўконларидан ҳам Россияда тақиқланган Telegram мессенжерини олиб ташлашни талаб қилган.

Роскомнадзорнинг маълум қилишича, тақиқ Telegram шифрлаш калитларини Россия Федерал Хавфсизлик Хизматига (ФСБ) бермагунча давом этаверади.

XS
SM
MD
LG