Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 19:21

UzPaynet​ МЧЖ тугатилади, лекин PAYNET савдо белгиси қолаверади


Бу ҳақда UzPaynet юристига таяниб kun.uz хабар қилди. Юристнинг айтишича, эндиликда Халқ банки муассислигидаги Paynet бренди остида аввалги тўлов хизматлари давомий кўрсатилади.

«Ҳозирги вақтда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда PAYNET фаолияти тўхтатилади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. UZPAYNET компанияси шуни маълум қиладики, PAYNET савдо белгиси остида аҳолидан тўловларни қабул қилиш фаолияти тўхтатилмайди», деган юрист.

Президент Мирзиёев "Халқ банки ва “Микрокредитбанк”ининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолагани тўғрисида аввал хабар қилинган эди.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, "қарорга мувофиқ “Uzpaynet“ МЧЖ тугатилади ва Халқ банкида жисмоний шахслардан етказиб берувчилар олдидаги ўз пуллик мажбуриятларини бажариш учун тўловлар қабул қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий бўлинма тузилади".

Шунингдек, ушбу қарор асосида "Халқ банки" ва "Микрокредитбанк"ка тадбиркорларга ажратиладиган кредитларни кафолатлаш бўйича қўшимча имтиёзлар берилади.

Бундай кредитлар "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" томонидан қишлоқларда яшайдиган оилавий ва кичик тадбиркорлар, ҳунармандлар, чорвачилар ва қуён етиштиришни истовчиларга ажратилаётган кредитлар экани айтилди.

XS
SM
MD
LG