Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:50

"Америка овози" мухбири Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилди


“Америка овози” радиосининг ўзбек хизмати мухбири Навбаҳор Имамова Ўзбекистонда журналистлик фаолиятини олиб бориш учун расман аккредитациядан ўтказилган.

Бу ҳақида АҚШ Давлат департаменти Жанубий ва Марказий Осиё бюроси Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Навбаҳор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ягона ва биринчи АҚШ журналистидир. У Ўзбекистонда профессионал ва эркин журналистикани илгари суришда етакчидир”, дейилади мазкур хабарда.

Навбаҳор Имамова “Америка Манзаралари” туркумидаги илк теледастурлар муаллифидир.

“Америка овози” радиоси мухбирининг аккретитациядан ўтказилиши Ўзбекистон президентининг АҚШга расмий ташрифи арафасида амалга ошди.

15 май куни президент Шавкат Мирзиёев АҚШлик ҳамкасби Доналд Трамп билан Оқ уйда учрашади.

XS
SM
MD
LG