Линклар

Шошилинч хабар
25 май 2018, Тошкент вақти: 04:07

Вашингтон сафари олдидан Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари қўмондонини қабул қилди


Президент Мирзиёев 12 май куни Ўзбекистонга амалий сафар билан борган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Учрашувда хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларидаги алоқалар муҳокама қилинган. Шунингдек, минтақадаги хавфсизлик, Афғонистондаги вазият тилга олинган.

Матбуот хизмати хабарида АҚШ қўмондони президенти Дональд Трампнинг саломини етказгани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда АҚШ генерали шу йил мартда Тошкентда Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро анжуман якунини Вашингтон раҳбарияти юқори баҳолаши ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Учрашувда президент Мирзиёевнинг АҚШга кутилаётган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтаришига томонлар ишонч билдирди.

10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Спратлен билан учрашганди.

Бу учрашувлар президент Шакат Мирзиёевнинг шу йилнинг 15-17 майга режалаштирилган АҚШга расмий ташрифи арафасида ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга сафар қилади.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Вашингтондаги музокараларда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг бугунги вазияти ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Оқ уй матбуот хизмати томонидан 10 май куни тарқатилган баёнотда¸ Шавкат Мирзиëевнинг "Оқ уйга қиладиган илк тарихий ташрифи" чоғида президент Дональд Трамп томонидан кутиб олиниши ва иккала президентнинг АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик шерикчиликни ўзаро манфаатли шаклда янгилаши айтилган.

Мирзиёевнинг АҚШ сафари давомида Конгресс, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида бўлиб, икки томонлама учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.

Ташриф якунида икки давлат раҳбарининг “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши кутилмоқда.

2017 йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью Йоркка борган Шавкат Мирзиëев Дональд Трамп билан қисқа учрашув ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG