Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 07:15

Грипп юқтириш хавфи юқори бўлган шахслар вакцинация қилинади


Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарорга мувофиқ, грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг комплекс профилактикаси, биринчи навбатда, юқтириш ва оғир оқибатларга чалиниш хавфи юқори бўлган аҳоли тоифасининг умумий вакцинациясини ташкил этиш орқали амалга оширилади.

2018 йил 1 августдан гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга чалинган ҳамда клиник-эпидемиологик кўрсатмалар бўйича парранда ва ҳайвонларда учрайдиган гриппнинг юқори патоген вирусларини ҳамда одамлар учун хавфли бўлган бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйилиши белгиланди.

Шунингдек қарор билан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича мутасадди ташкилотларга вазифалар юкланди:

грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахсларни мавсумдан олдин вакцинациясини ташкил этиш;

юқори патоген грипп вируслари ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишини назорат қилиш ҳамда унинг олдини олиш;

грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга қарши вакциналар, ташхис воситалари, вирусга қарши воситалар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини ташкил этиш ва ривожлантириш;

даволаш-профилактика муассасаларини эҳтиёжга қараб грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни самарали профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур бўлган самарали шахсий ҳимоя ва тезкор-ташхис қўйиш воситалари, вирусга қарши, патогенетик ҳамда бошқа воситалар ва ускуналар билан таъминлаш.

XS
SM
MD
LG