Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:02

Sizdan Telegram: “Ғузордаги спорт мактаби ёпилиб, 300 дан зиёд мураббий ва ўқувчи кўчада қолиши мумкин!”

Ғузор. “Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги футболга ихтисослаштирилган 76-мактаб интернати ёпилиш арафасида. Мактаб ёпилгудек бўлса, 72 нафар ходим ишсиз қолади, 236 нафар ўқувчи таҳсил имкониятидан маҳрум бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида вилоятлардаги футбол мактаб-интернатлари базасида футбол академиялари ташкил этиш кўзда тутилган. Шунга мувофиқ Ғузордаги футбол мактаб-интернатини вилоят марказига кўчириб, академияга айлантиришмоқчи. Ҳолбуки, мактаб-интернат академия талабларига жавоб бермайди. Қолаверса, вилоят маркази – Қаршидаги футбол мактаб-интернатини бемалол академияга айлантириш мумкин. Қаршида яна бир неча спорт мактаби бор. Ғузор каби чекка тумандаги ягона спорт мактаби ёпилса, юзлаб иқтидорлар таҳсил имкониятидан мосуво бўлади.

Ғузордаги давлат мактаб-интернати 1996 йилдан фаолият юритиб келади. Ҳозиргача мактаб тарбияланувчилари орасидан миллий кураш, самбо ва дзюдо бўйича 60 дан зиёд Ўзбекистон чемпионлари, футбол бўйича эса 70 га яқин маҳоратли футболчилар етишиб чиқди. Шерали Жўраев, Шуҳрат Арслонов, Давлат Абраев, Абдураҳмон Абдуллаев, Илҳом Жўраев, Бекзод Нурматов каби жаҳон чемпионлари ҳам Ғузор мактаб-интернети сабоғини олган.

Агар Ғузордаги мактаб-интернатни футбол академиясига айлантириш шунчалик зарур бўлса, бўшаб қолган бинода яккакураш турларига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш лозим. Ана шунда юқорида номлари зикр этилган ўнлаб жаҳон чемпионларини тарбиялаган устоз-мураббийлар кўчада қолмай, ўз фаолиятини давом эттиради, келгусида яна кўплаб чемпионларни тайёрлайди”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG