Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:42

ИИББ биометрик паспорт олмаганлар жавобгарликка тортилишдан огоҳлантирди


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) аҳолини 2018 йилнинг 1 июлига қадар эски паспортини янги биометрик паспортга алмаштириш шартлигидан огоҳлантирди.

Бошқарма сайтида хабар қилинишича, 1 июлдан эски паспортлар амал қилиш муддати тугайди ва янги паспортни олишга улгурмаганлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

"Сиздан ўз вақтида паспортларингизни алмаштиришни сўраймиз", дея огоҳлантирмоқда ИИББ.

Аҳолига паспортни алмаштириш учун қўшимча имконият бериш масадида ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 26 майдан бошлаб, тонги соат 9да эмас, балки 8да иш бошлашини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG