Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:42

Греция ва Македония "Македония" номини ўзгартириш бўйича асосий музокараларни якунлади


Македонияда мамлакат номи ўзгартирилишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.
Македонияда мамлакат номи ўзгартирилишига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Греция ва Македония ташқи ишлар вазирлари 28 май куни Брюсселда Македония номини ўзгартириш бўйича музокараларнинг асосий босқичини якунлаганларини ва якуний босқичдаги музокаралар бош вазирлар даражасида ўтказилишини билдирдилар.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутасаддиси Федерика Могерини Европа Иттифоқи бош вазирлари кенгашида мазкур музокараларга эътибор қаратар экан:

-Ном билан боғлиқ муаммо кўпдан бери мавжуд эди. Бу муаммо кўп йиллардан бери турли тўсиқларни яратиб келаётган эди. Агар БМТ ва Европа Иттифоқи шафелигида ўтказилаётган музокараларда кучли сиёсий ирода намойиш этилиб, ижобий қарор қфабул қилинса, бу жараён бошқаларни ҳам илҳомлантирган бўлар эди. Бу дипломатия ва музокаралар айнан барқарорлик учун муҳим восита эканини яна бир бор исботлайди,-деб айтди.

Греция 26 йилдан бери Македония томонидан "Македония" номи қўлланилишига қарши чиқиб келади.

Афина ушбу номдан фойдаланиш ўзининг Македония деб аталувчи вилоятига қарши ҳудудий даъволарни назарда тутади, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG