Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 14:55

ОТМларда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими бекор қилинади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими бекор қилинади.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Президент қарори билан олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига юклатилди.

XS
SM
MD
LG