Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:31

Президент Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига сафари давом этмоқда


Шавкат Мирзиёев яқинда Андижон вилоятига сафар қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Қува туманидаги «Фарғона анорчилик» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма фаолияти билан танишди.

«Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги бозор талаби ва деҳқон даромади юзасидан диверсификация қилинмоқда. Яқинда барпо этилган «Фарғона анорчилик» корхонаси ҳам ана шу мақсадга йўналтирилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

300 гектардан ортиқни майдонни эгаллаган ушбу агрофирма анор етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган. Айни пайтда 289 гектар ерга 15 навга яқин 272 минг тупдан зиёд анор кўчатлари экилган. Беш юзга яқин кишининг бандлиги таъминланган. 2025 йилгача анорзор майдонини 2 минг гектарга етказиш режалаштирилган. Анорзор тўлиқ ҳосилга киргач 10 минг тонна маҳсулот етиштирилади.

Давлат раҳбари ушбу анорзорни кириб кўрди.

«Тепа Худодан, паст бандадан. Ерга меҳр бериб ишласа, ақл билан экиб, парваришласа, албатта ўз натижасини беради. Ҳамма соҳада маҳсулотни қаерга сотишни, меҳнат ва харажатга нисбатан кўпроқ даромад олишни ўйлаш зарур. Бунинг учун аввало илм керак. Бозор талабини ўрганадиган, замонавий билимларни татбиқ этадиган, маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ва сифатини таъминлайдиган ким - кадрлар. Шунинг учун анорчилик бўйича ҳам мутахассислар тайёрлашга эътибор бериш керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Анорчилик бўйича илмий марказ, Фарғона давлат университетида кафедра ташкил этиш, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ген технологиясини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

XS
SM
MD
LG