Линклар

Шошилинч хабар
20 октябр 2018, Тошкент вақти: 22:28

Беларусь президенти сентябрда Тошкентга келади


Беларусь президенти Александр Лукашенка.

Беларусь президенти Александр Лукашенка Тошкентга 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Минскда 12 июнь куни Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев билан учрашган Беларусь парламенти раиси Михаил Мясникович маълум қилди.

"Белаплан" агентлигининг билдиришича, Лукашенканинг Тошкентга ташрифи давомида имзоланиши кутилаётган 11 ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. Беларусь Ўзбекистон бозорига шакар етказиб бериш ҳажмини оширишга ҳам умид қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 44,9 миллион долларни ташкил қилди. Экспорт - 34,8 миллион доллар (270,9 фоиз ўсиш), импорт эса 10,1 миллион доллар (143,8 фоиз)га етди.

XS
SM
MD
LG