Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 03:03

Икки миллион ўзбекистонлик меҳнат мигранти сифатида рўйхатдан ўтгани айтилди


Россияда картошка тераётган мигрантлар.

Россия, Қозоғистон ва Жанубий Кореяда меҳнат мигрантлари сифатида рўйхатдан ўтган ўзбекистонликлар сони бугунги кунда 2 миллион кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ЎзА Хотин-қизлар қўмитасига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, меҳнат мигрантлари сони ошиб боргани ортидан болаларни интернатларга узоқ вақтга ташлаб кетиш ҳолатлар кўпаймоқда.

"Ҳозирда меҳнат миграциясининг оила ва болаларга таъсирини ўрганиб чиққан расмий тадқиқотлар мавжуд эмас. Шунингдек, болалар ҳимоясига ва миграцияни салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ҳам мавжуд эмас. Юқоридаги ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ЮНИСЕФ халқаро болалар жамғармаси билан ҳамкорликда “миграция оқибатида ҳимояга муҳтож бўлган болаларни ҳимоя қилиш” мавзусидаги халқаро лойиҳага қўл урди”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, 11 июндан бошлаб Хотин-қизлар қўмитаси, “ЮНИСЕФ” жамғармаси, Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари, “Оила” илмий-амалий маркази, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази вакилларидан иборат эксперт гуруҳи фаолият кўрсата бошлади.

Мазкур лойиҳа 36 ойга мўлжалланган бўлиб, мамлакатнинг 4 вилоятини қамраб олади. Лойиҳа давомида мигрант оилаларнинг фарзандларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши асосий мақсад этиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG