Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 02:57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида импорт билан боғлиқ вазиятдан норози бўлиб, божхоначиларни кескин танқид қилди. Daryo.uzнинг бу ҳақда хабар қилган Фарғонадаги мухбири Президент сўзларидан иқтибос келтирган:

“Ўзи сизларни, мана, нечтангни қамадим. Ҳамманг булбулдай сайраб ётибсан, бир-бирингга пора берганингни. Битта ташкилотга вакил эдинг ҳамманг. Гўё сизлар жуда адолатли. Энг катта порахўр — сизлар”, - деган Шавкат Мирзиёев.

Президент бундан олдинги чиқишларида молиячиларни"каламушлар", прокуратура ходимларини "ўғри ва ахлат", деб атаган.

“Ғўдайган ит”, “давлат сотқинлари”, “Сурхондарëни от ўйин қилиб ташлаган”, “бу ноинсофлар ҳаром қилиб ташлаган”, “бир ерини писиб мажлисга келиб ўтирсин”, “ҳамманг порахўрлик қилиб ҳамма ерни шарманда қилиб юрибсан”.

Бу сўз бирикмалари ва жумлаларни Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Қизириқ туман ҳокимлиги биносида Сурхондарë вилоят фаоллари билан ўтказган учрашувидаги нутқи давомида ишлатган эди.

,

XS
SM
MD
LG