Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 21:31

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 16 июнда бошланади


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил, 11 июндаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан 15 июнь дам олиш куни сифатида белгиланганлиги сабабли абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 16 июндан бошлаб қабул қилинади. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар қилди.

Аввалроқ, қабул жараёни 15 июндан 15 июлга қадар давом этиши белгиланган эди.

Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Тест топшириқларини бажариш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади. Бунда эътибор бериш керакки, бу вақт жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга берилмоқда.

XS
SM
MD
LG