Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 18:45

Қорақалпоғистонда чорвага ҳужум қилган бўрини ушлаган овчига қўй совға қилинди


Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани "Туркистон" овулида мол ва қўйларни бўғизлаб юрган бўри ушлаган овчига туман ҳокими қўй совға қилди.

Ҳокимлик сайтида билдирилишича, туманда ўнлаб мол ва қўйларни бўғизлаб юрган бўрини ушлашга уч ой аввал киришилган, лекин ҳеч ким буни уддалай олмаётганди.

Оҳири бўри мўйноқлик овчи Избаскан Исаев қопқонига илинган. Бўрига озор етмаган холда ушланган.

Ўзбекистонда бўриларнинг аҳоли чорвасга ҳужум қилиши кўп учрайди.

Апрел ойида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг тоғли Қангли қишлоғида бир ҳафта ичида бўрилар ўттизга яқин қўйни бўғизлаб кетгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG