Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2022, Тошкент вақти: 22:30

Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга мезбонлик қилишга тайёр


Афғонистонда тинчликни ўрнатишни кўзлаган конференция. Тошкент 2017 йил

Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида тўғридан-тўғри тинчлик музокараларига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Аввалроқ толиблар ва Афғонистон ҳукумати Ҳайит муносабати билан уч кунга ўт очишни тўхтатган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги 18 июнь куни эълон қилган баённомада:

Ўзбекистон Республикасининг ташаббусига асосланиб, Ташқи ишлар вазирлиги тинчлик жараёнининг барча босқичларида Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ташкил этиш учун зарур шароитлар яратишга ҳар томонлама тайёр эканини тасдиқлайди, - дейилади.

Толиблар Рамазон якуни ва Ҳайит муносабати билан ўт очишни 17 июнгача тўхтатган эди. Мамлакат ҳукумати ҳам ўт очиш 20 июнгачага тўхтатилишини эълон қилган.

Баённомада “Ўзбекистон ушбу ярашув Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг ўт очишни тўхтатиш тартибини узайтириш тўғрисидаги қарорига амал қилган ҳолда муддатсиз тус олишига умид қилади, дейилган.

Жорий йилнинг март ойида Тошкентда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича конференция ўтказилган, унда мамлакат президенти Шавкар Мирзиёев икки тараф музокараларига мезбонлик қилишни таклиф қилган эди. Конференцияда толиблар иштирок этмади.

Ташқи ишлар вазирлиги билдирувида, шунингдек, Ўзбекистон “тегишли алоқалар ўрнатиб, Толибон ҳаракатининг юқори мартабали вакиллари билан амалий учрашувлар” ўтказгани айтилган.

XS
SM
MD
LG