Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 02:26

"Ўзбекконцерт" раҳбари диний қўшиқ айтган ижрочиларга танбеҳ берди


“Ўзбекконцерт” раҳбари диний қўшиқ айтган ижрочиларга танбеҳ берд

Рамазон ойида диний мавзудаги қўшиқ¸ нашида ва салавот айтган ижрочилар "Ўзбекконцерт" директори Одил Абдуқаҳҳоров тарафидан огоҳлантирилган. "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида "Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби" мавзусида бўлиб ўтган тадбирда ифтор очаëтган, суратини тармоққа қўйган ва соқол қўйган қўшиқчилар ҳам танқид қилинган.

Рамазон байрами арафасида бўлиб ўтган ушбу тадбир ҳақида Озодлик 19 июнда хабар топди.

Бундан олдин қўшиқчилар Ўзбекистон президентини мақтамаслик ҳақида огоҳлантирилгандилар.

Ўзбекистон маданият вазирлиги мулозимининг Озодликка билдиришича¸ Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган 30 яшар Шаҳризода Аҳмедова рўза ойида диний мавзудаги нашидалар айтгани эътирозга сабаб бўлган.

Мулозимга кўра¸ Шоҳруз Абадия деган қўшиқчи лицензия олмасдан туриб, соқолларни ўстириб олиб, соҳилда саловат айтиб юргани ҳам танқидлар билан қарши олинган.

- Бу соҳадаги бир ëқлама ëндашувга барҳам бериш ¸ ашулачиларнинмг диндан ўз рекламаси йўлида фойдаланишининг олдини олиш учун бу ҳонандалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди¸ - дейди суҳбатдош.

Мулозимнинг айтишича¸ қўшиқчиларда берилган эркинликларни нотўғри талқин қилишга мойиллик бор:

-Ўткан йил Шавкат Мирзиëевга бағишлаб мақтов қўшиқ айтмаслик ва клипларда давлат рамзлари ва раҳбарлар сиймосини ўринсиз ишлатмаслик кераклигини ҳижжалаб тушунтирдик. Энди эса муқаддас динимиз уларнинг тарғибига зор эмаслигини тушунтиряпмиз. Аслида фаросати бўлган одамга бу гапларни тушунтириш шарт эмас. Лекин кейинги ўн йилликларда таркиб топкан ижодий жамоанинг заковат даражаси олдинги устозлар даражасидан ëмон тарафга фарқ қилмоқда¸ - деди маданият вазирлиги мулозими.

Тарбиявий соатдаги насиҳат

"Ўзбекконцерт" давлат муассасасида бўлиб ўтган "тарбиявий соат"да айни идора раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров айтган гаплар видеоси ижтимоий тармоқда тарқалди.

"Халқимиз сизлар ўйлагандан анча ақлли, улар сизнинг соқолингизга эмас, санъатингизга баҳо беради. Айримлар интернетга юзи қолиб соқолининг суратини жойлаштирмоқда. Соқол билан масжидга бориб намоз ўқиётганини суратга тушириб, ҳаммага тарқатгани бир "показуха". Эртасига худди шу соқол билан дискотекага бориб қилаётган ишларини биз кўрмаяпмизми? Илтимос, буни тўғри тушунинглар, ёшлар сизлардан ўрнак олаяпти. Иккинчи масала, кеча Youtube сайтига кириб, ҳайратда қолдим. Рамазон кунлари жуда кўп санъаткорларимиз саловат нашидасини айтишмоқда. Сизлар айтаётган саловат нашидаси билан рамазон ойи улуғланиб қолмайди. Ахир бусиз ҳам қўшиқ қилиш мумкин бўлган мавзулар кўп-ку," дея таъкидлайди тармоқда тарқалган видеолавҳада "Ўзбекконцерт" директори Одил Абдуқаҳҳоров.

Санъаткорми ë риëкор

Қўшиқчиларнинг “мода” учун ва “диндорларга билет сотиш” учун исломий унсурлардан фойдаланаëтгани маҳаллий диндорлар тарафидан ҳам қораланди.

Тошкентлик диндор Мубашшир Аҳмад маҳаллий журналист билан суҳбатда исломий қўшиқ айтаëтганларга муносабат билдириб “ўзининг қалбида бўлмаган нарсани кўрсатиш шариатда риёкорлик” ҳисобланишини айтди.

Мубашшир Аҳмадга кўра¸ ашулачи “нашида айтиш билан ўз обрўсини кўтаришни мақсад қилиб қўйган бўлса, кўриб турганингиздек ижтимоий тармоқларда буни барча қоралаяпти”, дея таъкидлади.

Тошкентлик диндор аëл Мўъатабар Аҳмедова Озодлик билан суҳбатда "қўшиқчиларнинг динни тижорат қилишини" қоралади:

- "Крайность" дейилади бу. Дилида имони йўқ одам реклама қилай¸ билет сотай деб эътиқодини бозорга солгани бу яхши эмас. Ўзини кўз-кўзлаш салбий ҳолат. Соқол қўйган артистлар ҳам кўпайиб кетди. Суннат учун¸ Оллоҳ ризоси учун эмас, мода учун¸ риë учун, соҳта обрў учун соқол қўймоқда. Улар ўз ишини қилсин. Нашида айтмасин. Олдин дарвишлар айтарди нашида-саловатни Оллоҳ ризоси учун. Бугунгилар нафси учун нашида айтмоқда, - дейди Мўтабар Аҳмедова.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG