Линклар

Шошилинч хабар
29 сентябр 2020, Тошкент вақти: 20:16

Тошкент шаҳри автобус бекатларидаги дўконлар бузилади


Тошкент шаҳри автобус бекатларида қуриб ташланган озиқ-овқат ва бошқа турдаги дўконлар ва аптекалар бузиб ташланади.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев 30 июн куни пойтахтдаги Ёшлар марказида қилган чиқишида бекатлардаги дўконлар кўчирилишини маълум қилди.

– Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ, чунки бекат транспортлар, автобуслар тўхташи учун. Кўпчилик "дўкон" қурмоқда натижада автомашиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаракатига халақит қилмоқда. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади, – деди Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳарнинг бир қанча автобус бекатларида сўнгги ўн йил ичида ойнаванд дўконли бекатлар қуриб ташланган эди.

Ҳозир Тошкентда икки юздан зиёд ойнаванд дўконли бекатлар мавжуд.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG