Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Ўзбекистонда нарх-наво ўртача 0,4 фоизга тушгани маълум қилинди


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, 2018 йилнинг июнь ойида асосий истеъмол махсулотлари нархларида ўртача 0,6 фоизлик, асосий хизматлар нархида эса 0,3 фоизлик тушиш қайд этилган.

Қўмита ҳисоботида айтилишича, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи тушишда биринчи ўринни мева-сабзавотлар эгаллаган, нархлар 29 — 39 %га тушган.

Шунингдек тухум ва ёғ-мойлар нархи ҳам тушган. Гўшт, нон маҳсулотлари ҳамда дуккакли маҳсулотлар нархи ошган.

Алкоголли ичимликлар нархи ўртача 0,4 — 1,3% га ошган. Алкоголсиз ичимликлар нархи 0,9 %га ошган.

Шунингдек, июнь ойида шаҳар транспортида нархлар ўртача 6 %га, йўналишли такси ва темирйўл транспортида нархлар 0,3 — 1,5 %га ошиши кузатилган.

Ҳаво транспортида эса нархлар 4%га тушиш кузатилган. Ўтган ҳафта Mercer халқаро консалтинг ташкилоти Ўзбекистон пойтахти Тошкентни экспатлар (экспатриант — чет эллик ишчи ёки корхонанинг чет элда ишлайдиган ходими) учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхатига киритганди.

XS
SM
MD
LG