Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2018, Тошкент вақти: 08:09

Бир кунда Туркиянинг уч вилоятида ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олинди


Туркиянинг Бўлу¸ Алания ва Трабзон вилоятларида хавфсзилик кучлари ўтказган амалиëтда ўнлаб ўзбек фоҳишалари қўлга олинди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси вакилига кўра, Ўзбекистон ва Туркия одам савдосига қарши курашда тиғиз ҳамкорлик қилмоқда.

Таътил мавсуми боис танфурушлар иши жадаллашди.

Туркия шимоли-ғарбидаги Бўлу вилояти хавфсизлик хизмати зобити Метин Қоратошнинг Озодликка айтишича¸ 1 июль куни ўтказилган тадбир давомида 6 нафар ўзбекистон ватандоши пул эвазига секс хизмати кўрсатаётган пайтда қўлга олинган.

-Ўзбекистон ватандошлари тери-таносил касалликлари диспансерида текширувдан ўтказилди. Жарима ва депортация қилинадиганлар ҳибсхонасига жойлаштирилди. Улар ўз ватанларига чиқариб юборилгач, беш йил давомида Туркияга қайтиб кела олмайдилар¸ - деди Метин Қоратош.

Унга кўра¸ ўзбек фоҳишалари Қорачайир маҳалласидаги бир паркда жинсий алоқа учун пул олаëтган пайтда қўлга олинган.

Ойсара опанинг қизлари

1 июлда Туркияниг Алания ва Трабзон каби вилоятларида ҳам ўзбек фоҳишалари қўлга олинган.

Алания хавфсизлик хизмати зобити Меҳмет Тўпол ўғлининг Озодликка айтишича¸ улар орасида "фоҳишалик қилгани учун Туркиядан чиқариб юборилган, аммо айланма йўллар орқали яна Туркияга қайтиб, яна танфурушликни бошлаб юборганлар бор".

У қўлга олинганлар ҳақида барча маълумот Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига юборилганини айтди:

- Пул эвазига секс қилаëтган пайтида ушланганларнинг қўлида ўзбек паспортлари бор. Мана исмлари: Сарвинозой 20 ëшда¸ Мафтуна 19 ëшда¸ Маҳфуза 36 ëшда¸ Зироат ва Хуршида 31 ëшда. Буларни сотиш билан 49 яшар ўзбек аëл Ойсара. Р шуғулланган¸ - деди Меҳмет Тўпол ўғли.

Элчихона хабардор

Ўзбекистон элчихонасининг исми эфирда айтилмаслигини истаган вакили бу қўлга олишлар ҳақида расмий Тошкент хабардор этилганини айтди.

Унга кўра¸ “одам савдоси¸ танфурушлик каби жиноятларда айбланган ўзбекларга оид барча маълумотлар тўплами Туркия хавфсизлик ҳизматига тақдим қилинади”

- Бу борада Туркия ва Ўзбекистон ўртасида тиғиз ҳамкорлик бор. Элчихона Туркияда ишлаб ҳалол меҳнат қилаëтганлар қаторида жиноятга қўл урган ëки одам савдогарлари қўлига тушиб танасини сотишга мажбур бўлаëтган ватандошлар борлигини инкор қилмайди. Агар бу ватандошлар қилган жинояти учун Туркияда қамалса, уларга ҳуқуқий ëрдам кўрсатилади¸ - деди элчихона мулозими.

Унинг қўшимча қилишича¸ Туркияга иш излаб келиб танасини сотаëтган ўзбек аëлларининг мавжудлиги "келажаги буюк миллат бўлган Ўзбекистонга ярашмайди".

Зўрланган қизлар

Озодлик Туркияда жинсий алоқага мажбурланган 30 яшар аëл билан гаплашди.

Унинг айтишича¸ афғонистонлик ўзбек эркаклари иш топиб берамиз, деб алдаб¸ бир хонага қамаб, гуруҳ бўлиб зўрлашган.

- Иш излаб келувдим. Иш берувчиларнинг ҳаммаси "агар мен билан ëтсанг, ишга оламан," деган тагдор гап қиларди. Яшириб нима қилай, ўшанақа патронлар билан дам олган пайтим ҳам бўлди. Аммо афғонистонлик ўзбеклар мени алдаб ўша ишни қилди. Полицияга айтсам, бу ерда яшаш учун 90 кунлик муддатинг ўтиб кетибди, деб мени ўзимни қамаб қўяди. Жабрланиб қолганим бир алам қилса ўз миллатдошим зўрлагани яна бир алам дейди¸ - деди у.

Ўз истагим билан фоҳишалик қилмоқчиман

Озодлик иқтисодий қийинчилик боис Туркия ëки Дубайга бориб қисқа муддат фоҳишалик қилишга руҳан тайëр бўлган 27 яшар тошкентлик қиз билан гаплашди. (Бу қизнинг исми ва яшаш манзили Озодликда мавжуд. - таҳр.)

- Отам ташлаб кеткан¸ онам ўлган. Биттаю битта акам хотинчасини гапи билан мени уйдан ҳайдаб юборди. Сен камбағалсан деб, эрим ҳам ҳайдаб юборган. Етти яшар ўғлим билан ижарама-ижара юрибман. Энагалик¸ супур-сидир қилиб пул топаман. Сени никоҳимга оламан савоб учун деб, алдаб бир кеча ҳирсини қондириб, кетганлар билан ҳам юзлашдим. Мен унақа ëмон қиз эмасман¸ лекин шароит мени мажбур қиляпти. Мендан ҳам бадрўй қизлар Дубайга бориб пул топиб келяпти. Менам бораман¸ ўша Туркиясига. Лекин квартирага пул ишлаб бўлиб бу ишни тўхтатаман. Иложи бўлўса ҳалол меҳнат қиламан¸ - деди у.

Эҳтиëж яратган талаб

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбек қиз-жувонларини фоҳишаликка мажбурлаган тармоқнинг 35 яшар ўзбекистонлик қўшмачи тўдабошиси ўтган йили қўлга олинган эди.

Кейинги бир неча йил давомида Ҳиндистон¸ Таиланд¸ БАА¸ Малайзия ва Туркия давлатлари полиция идоралари ўзбекистонлик фоҳишалар билан боғлиқ юзлаб ҳолат борасида тафтиш ўтказган.

Расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи — ойига 172 240 сўм (21 АҚШ доллар), Туркияда энг кам иш ҳақи 2.029,50 турк лираси (500 АҚШ доллари) этиб белгиланган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG