Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 02:30

"Росатом": Ўзбекистонда АЭС қуриш келишуви якуний босқичда муҳокама қилинмоқда


“Росатом” ширкати бош директори Алексей Лихачёв.

“Росатом” расмий Тошкент билан Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш масаласидаги келишувни якуний босқичда муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда“Росатом” ширкати раҳбари Алексей Лихачев 3 июль куни Россия бош вазири Дмитрий Медведевга берган ҳисобти чоғида маълум қилди.

ТАССнинг билдиришича, “Росатом” яқин йилларда Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистонида ҳам электр станцияси қуришни режалаштирмоқда. Бугунги кунда жаҳонда қурилаётган атом электр станцияларининг 67 фоизи “Росатом” ҳиссасига тўғри келади. Мазкур ширкатнинг қурилиш портфели 133 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

30 май куни “Росатом” раҳбари ЛихачевТошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган эди. Учрашувда Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш режаси муҳокама қилинган.

"Росатом” ширкати бош директори Алексей Лихачёв президент билан учрашувдан сўнг Тошкент Марказий Осиёда ягона бўлиши кутилаётган АЭСни Навоий вилоятига қуришни таклиф этаётганини билдирган.

Россия ва Ўзбекистон ўтган йилнинг декабрида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаганди.

XS
SM
MD
LG