Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:58

Электрон виза тизими 15 июлдан ишга туширилмоқда


Ўзбекистонга келмоқчи бўлган сайёҳлар 15 июлдан бошлаб электрон визалардан фойдаланиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни имзолаган “Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда белгиланишича, "E-visa.uz" визаларни расмийлаштириш тизими орқали чет эл фуқароларининг мурожаатлари 2 кун ичида кўриб чиқилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун 20 АҚШ доллари миқдорида бож тўланади.

Визани расмийлаштириш ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалда оширилади. Ҳужжатга кўра, виза 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва ундан тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида фойдаланиш мумкин.

Электрон виза олиш учун хориж фуқаролари дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.

Президент қарорида, шунингдек. 15 июлдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар орқали учинчи томонга ташриф буюрмоқчи бўлган 101та давлат фуқароси беш кунгача Ўзбекистонда қолиши мумкинлиги ҳам белгиланган.

XS
SM
MD
LG